Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларга нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айблов эълон қилинган.
Жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Кеча Болалар омбудсмани унинг соғлиги ва руҳий ҳолатини ўрганиш мақсадида шифохонага ташриф буюриб, қизнинг аҳволи билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
Психолог хулосасига кўра, Й.С. посттравматик тикланиш босқичида бўлиб, унинг ҳолатини барқарорлаштириш ва травматизациянинг олдини олиш учун даволанишдан кейин нейтрал ва хавфсиз оилавий муҳитга жойлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.