Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси билан ҳамкорлигида “ANGREN XO'JAND GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтди.

“ANGREN XO'JAND GROUP” қўшма корхонаси “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқаришга юқори технологиялар ва ноу-хауларни фаол татбиқ этиб, ички бозорни бойитадиган ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришда ёрдам берадиган қурилиш ва хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Корхона ишга тушиши натижасида дастлаб 40 та янги иш ўрни яратилиши кутиляпти. Келгусида маҳсулот турларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказида 468 та юридик шахс, 547 та якка тартибдаги тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтган.

Ғайрат Аҳмедов,
Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази директори