ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча, 28 февраль куни соат 15:40 да Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетган.
Бу тўғрида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Зудлик билан воқеа жойига ФВБ ёнғин қутқарув отряди етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк машинаси каналдан чиқариб олинган.
Воқеа натижасида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.