– Аниматор рассом эмас, балки актёрлик маҳоратига ҳам эга бўлиши керак. Мен Ўзбекистонга келиб ушбу форумда иштирок этаётганимдан хурсандман. Мамлакатингизда анимацион фильмларни ривожлантиришга эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ. Сабаби бу йўналишда болаларнинг тасаввурини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Форумнинг ташкил этилгани жуда яхши бўлди ва бунинг давомий бўлишини хоҳлайман. Гувоҳи бўлаётганингиздек, анимацион форум доирасида хориж фильмлари ҳам намойиш этилмоқда. Бу биз учун ҳам, ўзбек аниматорлари учун ҳам тажриба алмашиш имкониятини беради.