Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётган мазкур ҳудуд аҳолиси учун алоҳида равишда Тошкент вилояти хокимлиги томонидан 276 тн. кўмир маҳсулоти беғараз ёрдам ажратилди. 

Шунингдек, 230 та хонадонга 13 800 кг картошка, 13 800 кг пиёз, 1 840 кг гуруч, 690 литр пахта ёғи, 920 кг гўшт маҳсулоти  беғараз ёрдам сифатида етказиб берилди. 

Ўзбекистон Давлат байроқлари билан безатилган автомашиналардан иборат саховат карвони шу ҳудудда яшовчи фуқароларимиз хонадонларига қувонч олиб кирди. 

Беғараз ёрдам сифатида ажратилган маҳсулотлар “Плотина-автойўл” ўтказиш пункти орқали маҳалла фуқаролар йиғинига етказиб берилди ва ўз эгаларига тарқатилди.

Давлатимиз байроқлари билан безатилган автомашиналардан иборат карвонни Бекобод шаҳар ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ғанишер Базарбаев кузатиб борди. 

Ушбу саховат карвони делегация кузатувида ўз манзилига етиб борди ва аҳолига тарқатилди. 

Ҳамюртларимиз бундай эътибордан бошлари кўкка етиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Тошкент вилояти ҳокимига ва Бекобод шаҳар ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Фуқароларнинг бундай эътибордан қувончлари чексиз.