Ҳар икки давлатда ўзбек ва турк халқлари санъати ҳамда маданиятини тарғиб этиш, дунё ҳамжамиятига намойиш этиш мақсадида маданият кунларининг ташкил этилиши ҳам ана шундай ҳамкорликлар доирасидан ўрин олган.
Жорий йилнинг 12-18 декабрь кунлари Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданият кунлари ўказилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказиладиган мазкур тадбирда ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт ҳамда "Ўзбекистон — Буюк ипак йўлида" номли фотокўргазма ташкил этилади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.