Бундай ҳолат Шимолий ярим шарда бундан аввал кузатилган. Бироқ бу Антарктидада илк марта қайд этилиши.
Инсубрия университети олимлари Антарктидада учрайдиган иккита гулли ўсимлик Deschampsia antarctica ҳамда Colobanthus quitnsisни 2009 — 2019 йиллар давомида таҳлил қилишди.
Тадқиқотчилар ўсимликлар 50 йил аввалгига қараганада кўпроқ майдонни қоплаганини ва тезроқ ўсганини тасдиқлади.
Ўн йиллик тадқиқотлар даврида Deschampsia худди 1960 — 2009 йиллардаги каби тез суратларда, Colobanthus беш баравар тезроқ ўсгани аниқланди.
Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши қитъада биохилма-хилликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сигни оролида кузатилаётган бундай ҳолат Жанубий ярим шарнинг жанубий ҳудудларида ҳам қайд этилиши мумкин. Бу эса материкнинг ўзига хос муҳитга салбий таъсир кўрсатади, дея хабар беради korrespondent.net.