Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, минтақа дунёнинг бошқа ҳудудларига қараганда деярли икки баробар тезроқ исимоқда.
Олимлар сўнгги минг йил ичида иқлим қандай ўзгарганини тушуниш учун 78 та Антарктика муз намуналарини таҳлил қилишди. Натижалар қитъада исиш табиий иқлим ўзгаришлари меъёридан ошаётганини кўрсатди.
Қутб ҳудудлари сайёрамизнинг қолган қисмига қараганда тезроқ иссийди. Ушбу тенденция Арктикада аниқ кўринади. Олимлар узоқ вақтдан буён Антарктидани глобал исишдан кўпроқ ҳимояланган деб ҳисоблаб келишган. Аммо, сўнгги маълумотлар кўрсатганидек, у ерда ўзгаришлар юзага келмоқда.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, Антарктида ҳозирда ҳар ўн йилда 0,22 дан 0,32 даражагача исимоқда.
Жанубий қутбдаги денгиз музлари даражаси охирги икки йил давомида рекорд даражада пастлигича қолмоқда. Бу ҳолат маҳаллий ҳайвонот оламига жиддий таҳдид солмоқда. 2022 йил охирида минглаб император пингвин жўжалари музлар эригач, нобуд бўлди.
Олимлар денгиз музларининг йўқолиши келажакда океан исишига, денгиз экотизимлари учун жиддий оқибатларга олиб келади деган хулосага келишди.
Жанубий қутб музликларининг тўлиқ эриши денгиз сатҳининг бирданига бир неча метрга кўтарилишига олиб келади, бунинг оқибатида аҳоли зич жойлашган қирғоқ ҳудудлари сув остида қолади, деб хабар беради mir24.tv.