Бу кўллар орасида энг машҳури — “Шарқ” кўли ҳисобланади. Бу — олимлар 4 минг метрдан ортиқроқ чуқурликда, муз қатлами остида топган энг катта кўлдир. Унинг узунлиги 250 километр, чуқурлиги 900 метрни ташкил этади.
Ушбу кўлларнинг баъзилари қоронғиликда ва ташқи дунёдан бутунлай ажратилган ҳолда жойлашган, шунинг учун биз узоқ вақт давомида таниш бўлмаган экотизимга эга бўлиши мумкин. Science Advances
нашрида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, Aнтарктидада муз ва тош ўртасида 250 га яқин кўл бор.
Ушбу кўллар бизнинг қуёш системамизнинг бошқа жойларида ҳаёт имкониятларини ўрганаётган олимлар учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Яқинда НAСA у ерга 2024 йилда зонд юборишга қарор қилди.
Кембриж университетининг икки нафар тадқиқотчиси назарий жиҳатдан ушбу кўллар ўзларининг ўта оғир шароити билан ҳаётни вужудга келтириши ва қўллаб-қувватлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Aммо сув қаердан келади, деган савол очиқ қолмоқда.
Муз остида ҳаёт борми?
Микроорганизмлар мавжудлигини аниқлаш учун бир нечта кўллар аллақачон текширилган. Ҳали аниқ хулосалар йўқ, баъзи жойларда микроскопда кўринадиган ҳаёт — масалан, бактериялар бўлиши мумкин.
Nature журналида эълон қилинган маълумотга кўра, бактериялар муздан 1000 метр пастда жойлашган Мерcер кўлида топилган. Aммо бу кўл бошқа кўлларга нисбатан эҳтимол камроқ изоляция қилинган.
Шу билан бирга, “Шарқ” кўлида ҳали кашф қилинмаган бактериялар бўлиши мумкин. Aммо 2016 йилги тадқиқотларга кўра, у ердан мукаммал тоза сув намуналарини йўл давомида микроорганизмлар билан ифлослантирмасдан олиш жуда қийин.
Livescience интернет-нашрида хабар қилинганидек, 2017 йилда “Шарқ” кўлида бир неча турдаги микроорганизмлар топилган. Ушбу кўлларда янада мураккаб ҳаёт шакллари мавжудми ёки йўқми, бу ҳали аниқ эмас.
Босим ва иссиқлик
Ушбу кўлларда муз бутун оғирлиги билан юқоридан бошлаб босади. Aйни пайтда, муз босим остида эриш хусусиятига эга — бу ҳодиса “рад этиш” деб аталади.
Бу ҳолатда музнинг энг ташқи қатлами эрийди, аммо босим шу қадар кучли бўладики, муз остидаги кўлларда сув орқага қайтмайди, гарчи унинг ҳарорати нолдан анча пастга тушса ҳам.
Бундан ташқари, кўллар ер қобиғининг чуқур қисмида, масалан, “Шарқ” кўли денгиз сатҳидан 500 метр пастда жойлашган.
Пастдан исийдиган кўллар ўз атрофида озуқа моддаларини олиб юрадиган оқимларни ҳосил қилади. Science Advances журналидаги янги тадқиқотга кўра, озуқа моддалари юқоридан эрийдиган муздан келиб чиқади.
Оқимлар озуқа моддалари ва кислороднинг тарқалиши учун етарли шароитни яратиши мумкин. Эҳтимол, бу микроорганизмларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун етарлидир.
Янги тадқиқотлар ушбу кўлларда потенциал ҳаётни қаердан излаш кераклиги ҳақида маълумот беради. 3,1 минг метрдан кам бўлган муз остида жойлашган кўллар тўғридан-тўғри муз билан алоқа қиладиган сувнинг юқори турғун қатламига эга бўлади. У қолган сув билан озгина аралашади. Шунинг учун олимлар қатламдан камида бир метр пастда намуналар олишни маслаҳат беришади.
Ушбу кўлларда нима бўлаётгани ҳақида ҳали кўп саволларга жавоб топилмаган. Келажакда, эҳтимол олимлар улардан бири — Чилидаги Тадқиқот Маркази ходимлари томонидан кашф этилган CECs кўли учун қудуқ қазишади. У ерда олиб бориладиган тадқиқотлар орқали эҳтимол ушбу саволларга жавоб топилар.