Бу ҳақда Санкт-Петербургдаги Елизаветинская касалхонаси томонидан ташкил этилган Таълим ҳафталиги доирасида тиббиёт фанлари доктори Ольга Ершова маълум қилди, дея хабар бермоқда “Российская газета”. Мутахассис ўз маърузасида қўллар гигиенасининг мақсади стериллаш эмас, балки ортиқча ифлосланишни ювиб ташлаш ва микроблар сонини одам учун хавфли бўлмаган миқдорга камайтириш эканлигини таъкидлади.

Ҳозирги кунда қўллар гигиенаси мавзусига катта эътибор қаратилмоқда. Масалан, шифокорлар қўлларини кунига 50 мартагача ювишлари мумкин, аммо бу соғлиқни сақлаш ходимлари учун асослидир ва улар учун қўллар гигиенаси бўйича махсус қоидалар мавжуд. Аммо, пандемия пайтида антисептиклар ҳар бир инсоннинг ҳаётига кирди ва кўпчилик бунга маблағни назоратсиз сарфламоқда.

Шифокор таъкидлаганидек, кўп одамлар аввал қўлларини совун билан ювиб, кейин уларни антисептик билан тозалашади. Мутахассис бундай муолажани тез-тез такрорлайдиганларда контакт дерматити тез ривожланиши, унинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкинлигига эътибор қаратди.

Муаммо шундаки, совун ва антисептикни бир вақтнинг ўзида ишлатиш билан липид тери қатламига агрессив таъсир кўрсатилади ва сув уни ювишга ёрдам беради. Шунинг учун дастлаб қўлларини ювиб, кейин спиртли эритма билан артган одамларда қўлларнинг ачишиши кузатилади, бу эса унчалик яхши бўлмаган аломат.

Ачишиш ҳисси чидаб бўлмайдиган даражада бўлса, одамлар бунинг сабабини  аниқлашга ҳаракат қилишади, антисептик ишлатишдан тўхташади ва қўлларини фақат ювишга ҳаракат қилишади.

Мутахассис қўлларни ювиш керак бўлганда, антисептик ишлатмасликни маслаҳат беради. Мутахассис фақат бирор шубҳали сиртга тегилган ва дезинфекцияга эҳтиёж сезган ҳолатдагина антисептикдан фойдаланишни тавсия қилади. Антисептик таркибида нафақат спирт, балки терини намлантирувчи моддалар ҳам бўлиши шарт.