ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизматининг маълум қилишича, текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда.
Шунингдек Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан "Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент"га мувофиқ, “Антиструмин” дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.
Шу ўринда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қолади, дейилади хабарда.
“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган корхонани текшириш бошланди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумот ҳар бир маҳаллагача етиб бориши кераклиги таъкидланди
- Келаси йилдан фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифаси хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилади
- Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига “Intil” халқаро ўқув маркази тажрибасини ўрганиб, келаси йили ҳар бир ҳудудда ягона миграция марказини очиш топширилди
- Германиядан жорий йилнинг ўзида 45 минг мутахассисга буюртма келиб тушган, аммо атиги 2 минг киши ишга жойлашган
- Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритгани таъкидланди
- Академик лицейларда таълим сифати: ижобий баҳолар 75–90 фоиз, лицейлар ўртасидаги тафовут 45,3 балл