ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизматининг маълум қилишича, текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича ҳолатлар ўрганилмоқда.
Шунингдек Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан "Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент"га мувофиқ, “Антиструмин” дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.
Шу ўринда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қолади, дейилади хабарда.
“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган корхонани текшириш бошланди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.
Урганч давлат университетида 400 ўринли янги спорт мажмуаси ва футбол майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
- Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади — 500 куб метр
- Самарқанд “Samarkand Marathon Series 2026” марафонига мезбонлик қилади
- Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди
- Грузияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар нималарга эътибор бериши керак?
- Марказий банк масофавий молиявий хизматларда фирибгарликка қарши талабларни кучайтирмоқда