Давлат тест марказида 26 сентябрь кунига белгиланган апеллация аризаларини кўриб чиқиш жараёни якунланди.

Аризалари кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь куни бошланган бўлиб, бугун мазкур жараён тўлиқ ўз ниҳоясига етди.

Аризалар Апеллация комиссияси томонидан бевосита талабгор иштирокида кўриб чиқилиб, унда апеллация аризаси берган жами 9 253 нафар талабгордан 1 185 нафари (12,8 %) иштирок этди.

Уларнинг:

— 975 нафари (7 740 нафардан) — ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига;

—  210 нафари (1 513 нафардан) — хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тест синовларига тааллуқли. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.