Бу ғоя турлича муҳокамаларга сабаб бўляпти. Кимдир уни қўллаб-қувватлаётган бўлса, яна кимдир қарши чиқмоқда.
АПЛ сайти хабарига қараганда, Премьер-лига клублари жаҳон чемпионатининг 2 йилда бир марта ўтказишига қарши чиққан.
“Премьер-лиганинг барча 20 клуби 2024 йилдан кейинги халқаро тақвим ислоҳоти жараёнларини муҳокама қилди ва бир овоздан ФИФАнинг эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда бир марта ўтказиш ҳақидаги таклифига, шунингдек, халқаро ўйинлар сонини сезиларли даражада оширадиган ҳар қандай режаларига қарши чиқди.
Клублар ФИФАнинг сўнгги таклифлари футболчиларнинг аҳволи, мухлислар, мавсумолди тайёргарликлари ва мусобақалар сифатига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда”, деб ёзган АПЛ сайти.