Бу ҳақда компаниянинг молиявий директори Лука Маэстри, маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.kz.
Унга кўра, 2020 йилда iPhone 12 одатдагидан кўра "бир неча ҳафта ўтгач" тақдим этилади. Тадбирнинг тахминий саналари октябр ойида режалаштирилган. Шунингдек, Apple 2020-йилнинг учинчи чорагида 59,7 миллиард долларни ташкил этган даромадини ошкор қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўпдир.
Аввалроқ ОАВ Apple компанияси йил охирига қадар тўққизта янги iPhone моделини чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Apple учун прогнозларга ихтисослашган таниқли таҳлилчи Минг-Чи Куо фикрича, янги iPhone 2020 стандарт тўпламида қулоқчин ва қувватлагич бўлмайди.