Apple корпорацияси бир вақтнинг ўзида учта янги маҳсулотни намойиш қилиши мумкин. Биринчиси, бу 16 дюймли экранли MacBook Pro ноутбукидир, у ўз дизайнида янги чип асосида қурилган.
Эҳтимол, бу аллақачон ўзини самарсини кўрсатган М1 процессорининг бироз кучлироқ версияси бўлиши мумкин.
Иккинчи янгилик, Apple ТВ 2020нинг тақдимоти бўлишини ваъда қилмоқда. Олти гигабайт тезкор ва 128 гигабайт доимий хотирага эга янги телевизор гаджети А12З A12Z Bionic чипсетида қурилади.
Ва ниҳоят, биринчи тўлиқ ҳажмли AirPods қулоқчинлари даъвогарлар рўйхатига киритилган. Симсиз модел 600 долларга баҳоланиши кутилмоқда.
8 декабрда янги маҳсулотларнинг чиқарилиши назарда тутилмоқда ва гаджетлар сотуви бир неча кундан кейин бошланади.