Апрель ойида 427 минг нафар истеъмолчи томонидан 8 млнтага яқин чек «Soliq» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 7,5 млнтага яқин чекларга 61,4 млрд сўм кешбек ҳисобланди.
27 май ҳолатига 340 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 38,6 млрд сўм кешбек тўлаб берилди.
Қолган кешбек суммалари тадбиркорлик субъектлари томонидан:
солиқ ҳисоботлари топширилиши;
ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши;
солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб автоматик тарзда тўлаб борилади.