Ушбу йилнинг апрел ойи баҳор фасли учун хос бўлган беқарор об-ҳаво билан бошланади.
Ойнинг биринчи ўн кунлигида республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ёғингарчиликлар маҳаллий (локал) хусусиятга эга бўлиб, улар ҳамма жойда ва ҳар куни ҳам кузатилмайди.
Масалан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 1-3 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Апрел ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда, ҳар бир ўн кунликда 1-3 кундан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ой давомида ҳаво ҳарорати анча юқори фон кўрсаткичларида: кечалари 12-17 даража илиқдан 7-12 даража илиққача, кундуз кунлари 27-32 даража илиқдан 15-20 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.