Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автобус ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг апрель ойида 118 дона автобус ишлаб чиқарилган.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида жами 265 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 фоизга камайган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони:

2019 йил январь-апрель – 593 та;

2020 йил январь-апрель – 424 та;

2021 йил январь-апрель – 265 та.