Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Кореянинг "K-Water" корпорацияси билан ҳамкорликда кўп квартирали уйлардаги 8 450 та хонадонда синов тариқасида “ақлли” сув ҳисоблагичларини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
2022-2024 йилларда сув иншоотлари, магистрал ва кўча бошидаги тармоқларига жами 15 579 та сув ҳисоблагичини ўрнатиш режалаштирилган.