Бу ҳақда NBC News полицияга таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак оилавий можаро фонида икки манзилда қуролли ҳужум уюштирган. Аввал у бир аёлни оғир яралаган, сўнг бошқа уйга бориб, ўз фарзандларига қарата ўт очган.

Оқибатда 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган 8 нафар бола ҳалок бўлган. Уларнинг 7 нафари гумонланувчининг ўз фарзандлари, яна бири қариндош бола бўлган.

Шунингдек, эркакнинг турмуш ўртоғи ва унинг яқин таниши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Воқеадан сўнг ҳужумчи қурол билан қочиб, йўлда автомобилни куч билан эгаллаб олган. Уни таъқиб қилган полиция бошқа ҳудудда тўхтатишга уринган ва қаршилик кўрсатгани сабабли отиб ўлдирган.

Расмийлар ҳодисани оилавий зўравонлик билан боғламоқда. Ҳозирда фожеанинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Шаҳар раҳбарияти бу воқеани сўнгги йиллардаги энг оғир фожиалардан бири деб баҳолади.