Мутахассислар Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго», «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда 28 мартга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Гиссарак ва Тўполон тўғонларини текширадилар.
Натижалар асосида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг моделларини ишлаб чиқиш, оқибатларини таҳлил қилиш, шунингдек, сув ўтказгичларининг техник мониторинги ва хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.