Ж.Хеник эркин бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий ривожланиш учун мустақил ва кучли марказий банкларнинг аҳамияти юқори эканлигини таъкидлади.

Меҳмонларга комплаенс назорат, санкциявий хатарларнинг олдини олиш ва молиявий мониторингга доир сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларда Марказий банкнинг роли ва унинг олдига қўйилган мақсадларга тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

АҚШ элчиси иқтисодий ривожланиш борасидаги ислоҳотларни ва амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини қайд этиб, АҚШ элчихонаси бу борада кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.