“НАТО бош котиби Марк Рутте билан бўлиб ўтган жуда самарали учрашувдан сўнг, биз Гренландия ва, албатта, бутун Арктика минтақаси бўйича келажакдаги келишув учун асос яратдик. Агар ушбу ечим амалга оширилса, Америка Қўшма Штатлари ва барча НАТО мамлакатлари учун жуда яхши бўлади”, деб ёзди у.

Трампнинг сўзларига кўра, ушбу келишувга асосланиб, у 1 февралдан кучга кириши режалаштирилган бир нечта Европа мамлакатларига тарифларни жорий қилмайди, деб хабар берди report.az.

“Гренландиядаги “Олтин гумбаз” (ракетага қарши мудофаа тизими) бўйича кейинги муҳокамалар давом этмоқда. Музокаралар давом этар экан, қўшимча маълумотлар тақдим этилади. Вице-президент Жей Ди Вэнс, Давлат котиби Марко Рубио, махсус элчи Стив Уиткофф ва бошқалар, заруратга қараб, муҳокамаларга раҳбарлик қилади”, деди Трамп.