Компания 2026 йилда Ой юзасига реголит намуналарини олиб, сўнгра улардан гелий-3 ни ажратиб олишга ҳаракат қиладиган кўргазмали транспорт воситасини етказишни режалаштирмоқда. 2028 йилда Interlune Ернинг табиий йўлдошида биринчи ресурс қазиб олиш заводини қуриш ниятида. 2030 йилда компания гелий-3 ни Ерга етказишни бошлашни режалаштирмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Ой юзасининг юқори қатламларида миллион тоннага яқин гелий-3 бор, бу ресурснинг бир граммини ишлаб чиқариш эса, эҳтимол, юзлаб тонна реголитни қайта ишлашни талаб қилади. Бир литр гелий-3 минглаб долларга баҳоланади, изотоп ўта ўтказувчан квант компьютерларида, тиббий тадқиқотларда ва термоядровий реакторларда қўлланилиши мумкин, деб хабар беради lenta.ru.