Қонун лойиҳаси муаллифлари республикачи Майк Галлахер ва демократ Ража Кришнамурти. Ҳужжатда ByteDance ва TikTokни “хорижий ҳужумчилар” томонидан бошқариладиган иловалар сифатида назарда тутилган, деб хабар беради report.az.

Нашрнинг ёзишича, қонун лойиҳаси Хитой компаниясини TikTokдан воз кечишга мажбур қилади ёки бу платформа АҚШда тақиқланиши мумкин.

“Агар компания TikTokдан воз кечмаса, уни App Store ёки АҚШдаги веб-хостинг платформаси орқали тарқатиш ноқонуний бўлиб қолади ва ҳатто ҳозирги фойдаланувчилар орасида ҳам уни тақиқлайди”, дейилади хабарда.

Газетанинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси Америка Президентига “хорижий рақиблар” томонидан бошқариладиган бошқа иловаларни тақиқлаш имконини беради. Гап Хитой, Россия, Шимолий Корея ва Эрон ҳақида бормоқда, дейилади хабарда.