Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг томонларни қизиқтирган соҳалар бўйича долзарб масалалари муҳокама қилинди. 2018 йилда Конгрессда «Ўзбекистон бўйича кокус» тузилиши натижасида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ортгани ва бу парламентлараро алоқаларнинг ижобий суръатда ривожланаётганидан дарак бериши мамнуният билан қайд этилди.

Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг халқаро ва минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашуви бўйича Ўзбекистон позицияси ва қарашлари Америка томони эътиборига етказилди.

Конгресс ходимлари Ўзбекистон томонидан афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳоладилар.

Учрашувда БМТнинг Тошкентдаги доимий координатори в.б. Мунир Мамедзаде ва «UN Foundation»  жамғармаси вице-президенти Питер Йэо иштирок этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.