Мулоқотда икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Афғонистондаги ҳолат, хусусан, бу мамлакатдаги инсонпарварлик вазият ҳамда иқтисодий қайта қуриш бўйича қўшма чораларга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга, мамлакатни минтақавий иқтисодий жараёнларга, шу жумладан, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали жалб этишдан манфаатдор.
Конгрессменлар Ўзбекистоннинг чет давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишни ташкил этиши ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этишини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.