DHS матбуот хизматига кўра, “кетиш бонуси” ҳозирда 1000 доллардан 3000 долларга кўтарилган.

Бу қадам мажбурий депортация харажатларини камайтириш стратегиясининг бир қисмидир.

АҚШдаги қонуний жиҳатдан асоси йўқ мигрантлар, олдин жиноят содир этмаган (ёки оғир жиноятлар учун ҳибсга олинмаган) шахслар ва жорий йил охиригача янгиланган CBP Home мобил иловаси орқали мурожаат қиладиганларга ана шунча маблағ берилади.

АҚШ ҳукумати уларнинг ўз мамлакатларига парвози харажатларини тўлиқ қоплайди. Иштирокчилар учун фуқаролик жарималари ва иммиграция қоидаларини бузганликлари учун жарималардан воз кечилади. “Ўзини ўзи депортация қилиш”га қарор қилганлар мажбурий равишда депортация қилинган ва доимий равишда тақиқланганлардан фарқли ўлароқ, келажакда АҚШга қонуний равишда қайтиш учун назарий имкониятни сақлаб қолишади.

Ноқонуний муҳожирни ҳибсга олиш, ҳибсда сақлаш ва мажбурий депортация қилишнинг ўртача нархи тахминан 17 000 долларни ташкил қилади. 3000 долларлик тўлов, шу жумладан чипта, бир киши учун бюджет харажатларининг 70 фоиздан кўпроғини тежайди.

“Ушбу янги йил мавсумида америкалик солиқ тўловчилар ихтиёрий равишда кетиш учун рағбатни уч баравар оширди. Бу ноқонуний муҳожирлар ўзлари ва оилаларига берадиган энг яхши совғадир”, деди Миллий хавфсизлик вазири Кристи Нойем.

Чегирмали таклиф фақат Янги йилга қадар амал қилади. 2026 йилдан бошлаб оммавий рейдлар ва ҳибсга олишларнинг янги тўлқини кутилмоқда. 2025 йилнинг январидан бошлаб 1,9 миллион киши ихтиёрий равишда АҚШни тарк этган. Таклифни рад этадиганлар ҳибсга олинади ва АҚШга кириш доимий тақиқланади, деб хабар берди korrespondent.net.