Нашрнинг таъкидлашича, ўтган ҳафта Вашингтондаги музокаралар раундидан сўнг АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Вашингтоннинг Киевга кўрсатган ёрдами миқдорини камайтириб, 300 миллиард доллар эмас, тахминан 100 миллиард деб баҳолади.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич Украинанинг ўз ҳисоб-китобларига яқин – 90 миллиард доллардан ортиқ.

АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш харажатлари учун компенсация сифатида Украинанинг келажакдаги сармоявий лойиҳалари, шу жумладан фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги фойданинг бир қисмини олишни истайди.

Битим ҳали имзоланмаган. АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, музокаралар ҳамон давом этмоқда ва томонлар муросага “жуда яқин”, деб хабар беради rg.ru.