Илгари мазкур лавозимда Кевин Маккарти ишлаган, у уч ҳафта олдин консерватив республикачилар доиралари билан зиддиятлар туфайли лавозимидан четлаштирилган эди. Ўшандан бери палатанинг фаолияти тўхтаб қолди: масалан, у бюджетни қабул қила олмади ёки Оқ уйнинг бошқа мамлакатларга ёрдам сўровини кўриб чиқа олмади.
Майк Жонсон АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг тарафдори саналади. Сиёсий фаолиятидан олдин у тахминан 20 йил давомида конституциявий ҳуқуқ билан шуғулланган. У солиқ юкини ва давлат харажатларини камайтириш тарафдори. Уйланган, тўрт фарзанди бор, деб хабар беради mir24.tv.