Сотишдан тушган маблағ АҚШ назорат қиладиган ҳисобларга ўтказилади, деб хабар берди Қўшма Штатлар Энергетика вазирлиги.
АҚШ томони тахминан 30-40 миллион баррель нефть сотишни режалаштирмоқда, савдо эса “чексиз давом этади”. “Маблағлар АҚШ ҳукуматининг ихтиёрига кўра Америка ва Венесуэла халқи манфаатлари йўлида тақсимланади”, дейилади Энергетика вазирлиги пресс-релизида.
Департамент ёнилғини сотиш учун “етакчи жаҳон товар етказиб берувчилар ва асосий банкларни” жалб этди. “Венесуэлага ва Венесуэладан нефть ташиш фақат АҚШ қонунлари ва миллий хавфсизлик талабларига мувофиқ қонуний ва ваколатли каналлар орқали амалга оширилади”, деб таъкидлади департамент.
АҚШ Энергетика вазирлиги Венесуэланинг электр тармоғини модернизация қилишни режалаштирмоқда, бу “нефть қазиб олишни кўпайтириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва Венесуэла халқи учун ҳаёт сифатини яхшилаш учун жуда муҳимдир”.
АҚШ энергетика вазири Крис Райтнинг таъкидлашича, Америка компанияларининг Венесуэлага келиши мамлакатда нефть қазиб олишни кунига юз минглаб баррелга ошириши мумкин. Reuters агентлиги АҚШ нефть компаниялари раҳбарлари шу ҳафта охирида Оқ уйда Венесуэла нефть секторини тиклаш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди, деб хабар берди kommersant.ru.