Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасига маълумотига кўра, тадбирда Америка Қўшма Штатларининг турли ташкилотларидан кўплаб мутахассислар иштирок этиши, тақдимот ўтказиши ва маърузалар ўқиши кутилмоқда.  

Хусусан, Марказий Осиё ва Кавказ институтининг асосчиси ва раиси Фредерик Старр, Огайо давлат университетининг Яқин Шарқ тиллари ва маданияти кафедраси мудири, ўзбек тили дастури раҳбари Скотт Леви, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржимаси муаллифи Марк Риз, АҚШ Конгресси кутубхонаси Яқин Шарқ бошқармаси директори Жоан Викс, Жорж Вашингтон университети профессори Лаурель Грей каби юртимиз бой тарихи ва маданиятини чуқур ўрганган олимларнинг тақдимотлари ўрин олган.

Анжуманда мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Камола Акилова қутлов нутқи билан қатнашади.

Онлайн-конференция доирасида «Янги девон» китоби муаллифи, шоир Эндрю Станиланднинг Алишер Навоий ижодидан илҳомланиб ёзган шеърлари тақдим этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг америкалик дўстлари Навоий ижод маҳсулларини ўқишда ўз маҳоратини намойиш этади.