АҚШнинг Мериленд штатида 58 ёшли эркак чўчқанинг юраги трансплантациясидан сўнг вафот этди. Шу билан бирга, бемор мураккаб операциядан сўнг деярли икки ой яшашга муваффақ бўлди ва ҳатто реабилитацияда “сезиларли ютуқларга” эришди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари фахрийси Лоуренс Фосетт центабр ойи ўрталарида юрак етишмовчилигининг сўнгги босқичи билан касалхонага ётқизилган эди. Соғлиғи анъанавий трансплантация учун яроқсиз деб топилди, шунинг учун у генетик модификацияга учраган ҳайвон органини кўчириб ўтказишга рози бўлди.
Операциядан сўнг эркак нафақат омон қола олди, балки тикланишни ҳам бошлади. Бироқ сўнгги кунларда унинг аҳволи ёмонлашди ва шифокорларнинг уринишларига қарамай, Фосетт вафот этди.