Ҳужжатда таъкидланишича, инглиз тилини расмий тил сифатида тан олиш мулоқотни соддалаштириш, миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни оширишга ёрдам беради.

Мазкур фармон, шунингдек, 2000 йилги Билл Клинтон маъмуриятининг федерал идоралардан инглиз тилини билмайдиган одамларга тил ёрдами кўрсатишини талаб қилган буйруғини ҳам бекор қилади. Бироқ, айрим ҳолларда олдингидек нафақат инглиз тилида, балки бошқа тилларда ҳам ҳужжатлар ва хизматлар тақдим этилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.