Даилй Маил хабар қилишича касаллик аниқланган кийиклардан бири ўлик ҳолда топилган. Инфекцияни юқтирган кийикларнинг мия фаолиятида бузилиш қайд этилади. Хусусан, ҳайвонлар одамлардан қўрқишни тўхтатиб, ташқи огоҳлантиришларга реакция билдирмайди. Кийиклар истироҳат боғида мақсадсиз кезади, сўлак чиқаради ва кейин нобуд бўлади.

Айни дамда вируснинг тарқалиш механизмларини ўрганаётган мутахассислар у турлараро тўсиқни енгиб ўтиб, бошқа ҳайвонларга, кейин эса одамларга тарқалиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ишончли тарзда исботланмаган бўлсада, овчиларга касал кийик гўштини истеъмол қилмаслик тавсия этилган.