Ўрта мактаб ўқувчилари Котман проспекти чорраҳасидаги автобус бекатида эди. Бу вақтда бурчакда кутиб турган машинадан уч киши тушиб, ўсмирларга яқинлашиб, автобусга чиқиш вақтида уларга камида 30 марта ўқ узган.
Жабрланганлар 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлардир. Улардан бирининг аҳволи оғир, у тўққизта ўқдан жароҳат олган. Қолган олти йигит ва бир қизнинг аҳволи барқарор.
Воқеа жойидан олинган видеотасвирга кўра, уч нафар гумонланувчи ниқоб кийган, деб хабар беради korrespondent.net.