Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Шунингдек, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Қайд этилишича, мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани оғир йўқотиш экани таъкидланган. 

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.