Аввалроқ 26 қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Нашр маълумотларига кўра, ўлим ҳолатлари Алабама, Арканзас, Делавер, Иллинойс, Индиана, Миссисипи ва Теннесси каби штатларда қайд этилган. Биргина Теннесси штатида 15 киши ҳалок бўлди.

Арканзас штатида беш киши ҳалок бўлди, унинг губернатори Сара Хакаби Сандерс аввалроқ фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳокимият штатни тиклаш учун ҳеч қандай ресурсни аямаслигини айтди. Унинг қарори билан табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Миллий гвардия жалб қилинди, дейилади ria.ru сайтида.