Сунъий нафас бериш ускуналари Президент Доналд Трамп июнь ойида эълон қилган инсонпарварлик ёрдами доирасида республикамиз ҳудуди бўйлаб 62 та тиббиёт муассасаларига тарқатилади.

Тиббиёт ускуналари «Zoll Medical Corporation» Америка ишлаб чиқарувчиси томонидан тайёрланган ва стационар усулда даволанишда ҳам, беморни аэротиббиёт транспортида ёки тез тиббий ёрдам машинасида ташиш жараёнида ҳам интенсив терапия учун қўлланилади. Нафас бериш ускунаси хусусиятлари ўпкага сунъий нафас беришнинг ҳар хил усулларини қўллаш, ҳамда чақалоқдан тортиб катта ёшдаги беморларнинг ҳаёт фаолиятини қўллаб туриш имконини беради. Ускуна «Smart Help» технологияси бўйича жиҳозланган.