Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳанов маълум қилишича, улар Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича олиб келинган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати бир гуруҳ хорижликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқароларини Лотин Америкаси давлатига депорт қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аҳрор Бурҳанов эса, ўз навбатида, Қўшма Штатлар ва Коста-Рика ҳукуматлари билан дипломатик каналлар орқали алоқалар ўрнатиб, Ўзбекистон фуқароларини Нью-Йоркдан тўғридан-тўғри Тошкентга етказилиши ҳақида маълум қилганди.