Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.