Курсда Ўзбекистон Марказий банки, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши кураш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, бошқа вазирлик ҳамда идоралар ходимлари иштирок этмоқда.

Маърузаларда тингловчилар IPOни ўтказиш жараёни бўйича халқаро тажриба, самарали бозор назарияси ҳамда капитал бозоридаги глобал тенденциялар хусусида батафсил маълумотга эга бўлади.

Қўшимча равишда доктор У.Жаннас ривожланаётган давлатларда молия бозорларини ривожлантириш ҳамда пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари хақидаги мулоҳазаларини билдириб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги маълумотига таяниб.