MedicalXpress маълумотларига кўра, тадқиқотчилар COVID-19ни зарарсизлантиришга ёрдам берадиган антитанача аралашмасини яратди. Тадқиқот муаллифларидан бири Дэвид Хонинг айтишича, бундай беморларнинг иммунитет тизими инфекцияга кучлироқ реакция кўрсатган.

Олимлар танани коронавирусдан ҳимоясини таъминлайдиган ушбу аралашма, нейтраллаштирувчи антитаначаларнинг ҳар хил турини аниқлади, бу эса COVID-19ни янада самарали даволашга ёрдам беради.

Оғмахонларда ўтказилган тажриба изоляция қилинган антитаначаларнинг ҳимоя хусусиятларини исботлади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, улар ўрганишни бошқа ҳайвонлар ва одамларда ҳам давом эттиради.

Дэвид Хонинг сўзларига кўра, ушбу аралашмани фармацевтлар беморларни даволашда, айниқса, касалликнинг дастлабки босқичларида, шунингдек, унинг олдини олишда ишлатишлари мумкин.