Янги мезонлар қуйидагиларни назарда тутади:
– асосий ёки етакчи ёрдамчи роллардан камида биттаси - осиёлик, қора танли, испан ва бошқалар ирққа мансуб актёр ижро этиши керак;
– кичик ва унчалик катта бўлмаган актёрларнинг камида 30 фоизи аёллар, ирқий ёки этник гуруҳ вакиллари, ногиронлар бўлиши керак;
– фильмнинг асосий воқеаси ёки мавзуси айнан шу гуруҳларга қаратилиши керак;
– камида иккита ижодий раҳбарлик лавозимини камчилик вакиллари эгаллаши керак.
Янги қоидалар 2024 йилдан кучга киради. Фильм тўртта стандартнинг энг камида иккитасига жавоб бериши керак.
Аввалроқ Америка кино академияси коронавирус эпидемияси сабабли 93-«Оскар» мукофотларини эълон қилиш қолдирилганини эълон қилганди, деб хабар беради «Дунё» АА.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2019 йилда илк бор «Оскар» қўмитаси ташкил этилиб, унда Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» кинокартинаси «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинацияси учун «Оскар»га тақдим этилган эди.