Бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-приси бошланади.
Мусобақада жами 5 нафар ҳамюртимиз баҳс олиб боради. Турнирнинг илк куни доирасида ярименгил вазн тоифасидаги беллашувларга старт берилади. Унда ҳамюртимиз Аюбхон Бахтиёров иштирок этади.
Бахтиёровга дастлабки босқичда Франция вакили Жамал Хажаб рақиблик қилади. Бугунги жанглар Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Гран-прида Бахтиёровдан ташқари Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмовга ҳам рингга кўтарилади.