Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, «Alhejazgroup» рекрутинг компанияси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида Саудия Арабистони бандлик агентликлари ва салоҳиятли иш берувчиларининг Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиши юқори эканлиги таъкидланди.
Видеоалоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистондаги меҳнат бозорини ўрганиш орқали фуқароларни Саудия Арабистони орқали араб мамлакатларидаги ҳайдовчилик ва шу каби маиший соҳаларга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Видеоалоқа шаклида ўтказилган учрашувда араб мамлакатлари ҳудудида Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилишнинг талаблари, ҳуқуқий ҳимоя ва меҳнат шароитлари ҳақида фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати.