Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини ёш авлод онгига чуқур сингдириш, уларнинг ижодини муносиб ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети томонидан ўзбек адабиётининг улкан намоёндаси, атоқли адиб Абдулла Қодирий ҳайкали пойида «Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ёшлар тарбиясида» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари педагогика фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Қуронов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Озода Бекмуродова, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошқармаси бошлиғи О. Бозоров, ТДТУ профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.
Тадбирни ТДТУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Мурод Атамуратов очди ва севимли ёзувчимиз Абдулла Қодирий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди. Сўзга чиққанлар Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди, адиб томонидан ёзилган асар ва романлар яралиш тарихи, асарларининг ёшлар тарбиясидаги роли ва аҳамияти ҳақида талабаларга сўзлаб берди.
Тадбирда Механика ва Машинасозлик факультетлари ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларининг фаол чиқишлари алоҳида эътирофга сазовор бўлди.
Баҳром Ибрагимов,
ТДТУ Машинасозлик факультети
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари