Англиянинг The Guardian нашри шу йилининг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Катарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 ғолиблигиги асосий даъвогар терма жамоалар рўйхатини тузди ва биринчи ўринга Аргентинани қўйди.
Мутахассисларнинг таъкилашича, Аргентина термаси ЖЧ саралашида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Шунингдек, жамоа Копа Американинг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари, икки қитъа чемпионлари ғолиблари матчи – финалиссимада Италияни тор-мор этди.
ЖЧ-2022 фаворитлари ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:
- Аргентина
2. Бразилия
3. Испания
4. Нидерландия
5. Германия
6. Франция
7. Дания
8. Бельгия
9. Португалия
10. Англия.