"Кристина Киршнерни ўлдирмоқчи бўлган қуролли киши унинг уйи атрофида қўлга олинди", — дейилади хабарда.
"Жиноятчи тўппончасини Кристина Киршнерга қарата ўқталди", — дейилади TN телеканали тарқатган хабарда.
Хабарда айтилишича, Киршнер жабр кўрмаган.
Бир ҳафтадан буён одамлар вице-президентнинг уйи олдига тўпланишмоқда. Улар Киршнернинг коррупцияда айбланишига қарши чиқишмоқда.